21:02 | 05.11.23 1060

Эрон мудофаа вазири АҚШга «жиддий зарба» билан таҳдид қилди

У агар Ғазодаги ҳаракатлар давом этса, Қўшма Штатларнинг аянчли зарба олишини таъкидлаган.

Хориж нашрларининг хабар беришича, Эрон мудофаа вазири Муҳаммад Ризо Аштиани Қўшма Штатларни Ғазо секторидаги урушни зудлик билан тўхтатишга чақирган.

«Дарҳол урушни тўхтатинг ва ўт очишни бас қилинг. Акс ҳолда сиз жиддий зарба оласиз» деган вазир ўз баёнотида.

Маълумот учун, шу йилнинг 28 октябр куни Эрон президенти Иброҳим Раиси Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги урушга Эроннинг аралашмаслигини айтганди. Шунингдек, у расмий Теҳроннинг АҚШ томонидан берилаётган огоҳлантиришларга амал қилмаслигини таъкидлаган. Бироқ, у кейинроқ Исроилнинг ҳаракатлари «ҳаммани чора кўришга мажбур қилиши»ни айтган. Шу билан бирга, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг айтишича, ҲАМАС бюджетининг 90 фоизи Эрондан келади.

Эрон томонидан қўллаб-қувватланган Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Ғазодаги вазият юзасидан 3 ноябр куни баёнот берганди. Унда у фаластинликларга бирдамлигини билдириб, Ҳизбуллоҳ ҳаракати Исроил армиясининг тахминан учдан бир қисмини ва денгиз кучларининг ярмини ҳам ўз қўлига олганини айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Эрдўғондан ҲАМАС тарафдорларини Туркияга олиб кетишни сўраганди. Шунингдек, Баҳрайн Исроил билан иқтисодий алоқаларни тўхтатганди. Бундан ташқари, Исроил-Фаластин можаросидаги томонлардан қайси бири ижтимоий тармоқларда кўпроқ қўллаб-қувватланаётгани ҳақда хабар берилганди.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 210
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 440
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 999
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1111
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1437
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1164