15:41 | 10.01.24

                       

Фарғона вилоятида қидирувдаги шахс қўлга олинди

Унга нисбатан болани чет давлати ҳудудида назоратсиз қолдирганлик моддаси бўйича қидирув эълон қилинган.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси қидирувдаги шахс Фарғона вилояти ИИБ биринчи минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан аниқланиб, ушланганини маълум қилди.

Мазкур шахсга Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисмида (Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш) кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан қидирув эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида «Шедевр» чойхонасидаги отишмага алоқадор шахс қўлга олингани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: