13:14 | 24.07.24
Фарғонада 11 ёшли қизча зўрлаб, ўлдириб кетилди. Унинг онаси яна суддан норози бўлиб мурожаат қилди.
Фарғонада 11 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган икки нафар ўсмирларга ҳукм ўқилгани ҳақида хабар берилган эди. Фарғона вилояти судлар матбуот хизмати суд ҳукми ўзгартирилмаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Фарғона вилоятида 11 ёшли қизнинг номусига тегиб, ўлдирганликда айбли деб топилган икки нафар 18 ёшли ўсмирга 13 ва 14 йил муддатда озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Суд ҳукми эълон қилингач, ижтимоий тармоқларда видеомурожаат эълон қилиниб, унда жабрланувчининг қонуний вакили Қ.И. жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 15 январдаги ҳукмидан норози бўлиб, гўёки судланувчи вояга етмаган Б.Х.га енгил жазо тайинланганлигини иддао қилган.
Маълумотларга кўра, мазкур видеомурожаатлар 2024 йил январь ойларида эълон қилинган ва унга 2024 йил 17 январь ҳамда 30 январь кунлари муносабат билдирилган. Ушбу жиноят иши апелляция инстанциясида ҳам кўриб чиқилган. Аниқроғи, Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2024 йил 20 мартдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз, Қ.И.нинг апелляция шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган.