13:06 | 15.10.24
Бухорода суд рафиқаси билан жанжал пайтида болта билан уни боши ва елкаларига қасддан зарбалар бериб, оғир шикаст етказган эркакга нисбатан инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб 2 йиллик синов муддати билан шартли ҳукм чиқарди.
Бухоро вилояти судлари ахборот хизмати рафиқаси билан жанжал пайтида болта билан уни боши ва елкаларига қасддан зарбалар бериб, оғир шикаст етказган эркакга нисбатан инсонпарварлик тамойиллари асосида 2 йиллик синов муддати билан шартли ҳукм чиқарганини маълум қилди.
Алоҳида қайд этилишича, ҳукм билан суд оилавий муносабатларда кечиримлилик ва пушаймонлик ҳолатларига аҳамият беришни кўрсатган.ц
Ҳолат Ғиждувон туманида, шу йилнинг 16 апрель куни соат 20:00 содир бўлган. 37 ёшли эркак рафиқаси билан тортишиб, унга болта билан зарба берган. Жанжал оқибатида аёл саломатлигига етган зарар ҳақида маълумот йўқ.
Суд оилавий зўравонлик ҳолатини жиддий жиноят сифатида баҳолаб, уни айбдор деб топиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
Судда аёл эрини кечиргани ва даъво қилмаслигини билдирган. Жабрланувчи даъвосидан воз кечгани, айбдорнинг вояга етмаган тўрт нафар фарзанди борлигини ва у оилада ягона боқувчи эканлигини, эркак хотини билан ярашгани, эркакнинг пушаймонлигини эътиборга олган ҳолда, суд Жиноят кодексининг 72-моддасини қўллаб, 2 йиллик синов муддати билан унга нисбатан шартли ҳукм чиқарган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: