13:48 | 30.08.21

                       

Ҳиндистонда номаълум касалликдан 70 га яқин одам ҳалок бўлди

Беморларда ўлимдан олдин иситма ва сувсизланиш кузатилган

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир ҳафта ичида номаълум вирусли касалликдан 68 киши вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Айтилишича, ўлганларнинг 40 нафари болалар бўлган. Маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, беморларнинг кўпчилигига юқори иситма, сувсизланиш ва қондаги тромбоцитлар даражасининг пасайиши ташхиси қўйилган. Баъзи беморларда эса кучли бош оғриғи, мушаклар оғриғи, кўнгил айниши ва лимфа тугунларининг кенгайиши кузатилган.

«Туманлардаги вазият қўрқинчли. Санитария ва гигиенанинг йўқлиги касалликнинг тарқалишига сабабдир», — деган шифокорлардан бири.

Расмийларнинг таъкидлашича, кучли ёмғир ва юқори ҳарорат намликнинг ошишига сабаб бўлган. Натижада баъзи ҳудудлар қон сўрувчи ҳашаротлар орқали юқадиган касалликлар тарқалиши учун қулай жойга айланган.

Аввалроқ Ҳиндистонда коронавирусдан тузалган беморларда хавфли касаллик аниқланганди. Шунингдек, мамлакатда яна бир хавфли хасталик тарқалгани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: