9:57 | 27.04.24
Ўзбекистонда давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади. Давлат иштирокидаги йирик корхоналарда корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодекси жорий этилади.
«Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
Савдо жараёнларини ташкил этиш учун профессионал консультантлар жалб этилиши ва давлат иштирокидаги йирик корхоналар томонидан нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг барқарор кўрсаткичларига эришилишини мувофиқлаштириб бориш ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги акциядор бўлган давлат иштирокидаги йирик корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, ишончли бошқарувчиларни жалб этиш ва мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш учун халқаро консультантлар ва юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар «UzAssets» инвестиция компанияси” АЖ томонидан жалб қилинади.
2024 йил 1 июлдан, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: