20:12 | 26.07.24
Маънавият маркази томонидан сайтлар учун ажратилган 1,4 млрд сўм бўйича иш қўзғатилди.
Рақобат қўмитаси 1,4 млрд сўмлик тендер юзасидан Маънавият марказига қарши иш қўзғатди.
Қайд этилишича, маъсулларга Маънавият ва маърифат маркази томонидан қиймати 1,4 миллиард сўмдан ортиқ бўлган «qadriyatim,uz», «tanlov,manaviyat,uz» сайти ва мобил иловасини ҳамда марказнинг расмий веб-порталини яратиш хизмати бўйича танлов савдолари юзасидан танқидий мурожаатлар қелган.
Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Рақобат қўмитаси томонидан танлов савдолари бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш натижалари бўйича «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари юзасидан Маънавият ва маърифат марказига нисбатан иш қўзғатилган. Ҳолат белгиланган тартибда кўриб чиқилиши айтилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: