15:15 | 26.07.24

                       

Тошкент «Анҳор» паркида режалаштирилган шоу бекор қилинди

Тошкент «Анҳор» паркида 28 июльга режалаштирилган «лента-шоу» бекор қилинди (видео).

Ижтимоий тармоқларда 28 июль куни Тошкентдаги «Анҳор» паркида осмондан ленталар ёғилиши ҳақида маълумотлар тарқалди.

Маълум қилинишича, «Анҳор» паркидаги Амфитеатрда «лента-шоу» уюштирилиши, бунда аниматорлар томонидан ленталарни айлантириб, томоша кўрсатилиши режалаштирилган. Осмондан ленталар ёғилиш эса эътиборни жалб қилиш учун айтилган. Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан ҳолат ўрганилди.

Байрам ташкилотчиларига бу каби шоулар атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, экология учун зарарли эканлиги тушунтирилган. Натижада шу куни режалаштирилган «лента-шоу» бекор қилинди. Қолаверса, блогерлар томонидан тарқатилган видеолар ўчирилди.

Маълумот ўрнида, экологияга етказилган ҳар қандай зарар учун қонунда қатъий жазо белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: