11:12 | 24.12.23

                       

Қидирувдаги фуқарони топганга 40 млн сўм мукофот эълон қилинди

У оғир ва ўта оғир турдаги жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланган фуқаронинг қидирувида ёрдам сўраб чиқди. Бошқарма матбуот хизмати 1990 йилда туғилган Абдуллаев Акромжон Бахтиёровични топганга 40 млн сўм мукофот ваъда қилди.

«Ҳурматли фуқаролар! Сиз ушбу шахсни кўрсангиз ёки у ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан, Тошкент вилояти ИИББнинг қуйидаги рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Тел: 70-975-21-02, 70-762-41-21, 98-361-19-22, 98-314-44-05», дейилади хабарда.

Қидирувдаги шахснинг қаерда экани ҳақида хабар берган ёки топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 40 000 000 сўм билан мукофотланиши кафолатланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Xʼда (Twitter) уч кишининг ўлими билан боғлиқ ёлғон хабар тарқатган шахс қидирувга берилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: