16:54 | 14.12.23

                       

Twitter’да уч кишининг ўлими билан боғлиқ ёлғон хабар тарқатган шахс қидирувга берилди

У ўзининг саҳифасида Яккабоғдаги подстанция портлаши оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлгани ҳақида пост жойлаган.

Кеча, 13 декабр куни Twitter ижтимоий тармоғида «Nigoriy_me» номи остидаги фойдаланувчи Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида подстанция портлаши оқибатида унинг ёнида ўйнаётган уч нафар бола ҳалок бўлгани ҳақида пост жойлаган.

Кейинроқ туман ҳокимлиги матбуот котиби мазкур пост остида изоҳ ёзиб, туманда бундай ҳолат содир бўлмаганини билдирган. Пост муаллифи эса бу воқеа ҳақида эшитганини, ўз кўзи билан кўрмаганини ёзган ва постни ўчириб ташлаган.

Айни пайтда туман ҳокимлиги ушбу фойдаланувчи қидирилаётгани ҳамда у ёлғон ахборот тарқатгани учун жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Абдулла Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: