21:41 | 07.09.24

                       

Қирғизистон Ўзбекистонга чорва экспортини тўхтатди

Ўзбекистонда гўшт нархи яна ошиши мумкин. Қирғизистон чорва экспортини тўхтатди.

Қирғизистон йирик ва майда чорва моллари, шунингдек, отларни экспорт қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Республика Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, чекловга асосий сабаб – ветеринария хизмати томонидан қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг идентификациясини инвентаризация қилиш.

«Тадбир мамлакатда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари сонининг аниқ ҳисобини таъминлаш, шунингдек, ветеринария-санитария меъёрларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилган», дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.

Қайд этилишича, инвентаризация 15-20 кун давом этади. Шундан сўнг экспортга рухсат бериш жараёни қайта бошланади. Ушбу давр мобайнида тақдим этилган барча аризалар инвентаризация ишлари тугагандан сўнг дарҳол кўриб чиқилади.

Маълумот учун, айни пайтда Қирғизистонда гўшт нархи ошган. Хусусан, бир килограмм мол гўшти нархи 530 қирғиз сомидан (79 499 сўм) 600 қирғиз сомига (89 998 сўм) кўтарилган. Сотувчилар буни гўштнинг Ўзбекистонга экспорт қилиниши билан боғламоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: