15:00 | 15.09.24

                       

«Inbazar» дўкони асосчиси ходимини бошқа ходим билан уруштирмоқчи бўлди

⚡️«Духмисан? Бирга-бир чиқ, бос». «Inbazar» дўкони асосчиси ходимларни бирга-бир муштлашишга мажбурлаган видеоси тарқалди (видео).

«Inbazar» дўкони ходими ёш ишчини уриб, ҳақорат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг, ходимга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.

Дўкон асосчиси воқеага муносабат билдириб, ўзи ҳам шокка тушиб қолганини айтган.

«Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони кўриб, ўзим «шок» бўлиб қолдим. Бу қилинган аблаҳона иши учун албатта қонуний жавобгарликка тортилишига ишончимиз комил. Йиллар давомида ишхонада ўзаро ҳурмат бўлишига ҳаракат қиламиз, лекин кўп одам ишлагани учун буни назоратини ола олмай қолибмиз. Бунинг учун узр сўраймиз.

Лекин бу зўравонликка қаршимиз, бу ҳолат бўйича қонуний чоралар кўриляпти. Тафсилотларини айтамиз», деган эди у.

Аммо кўп ўтмай, ижтимоий тармоқларда Холматов Омадбекнинг ўзи ходимларни уруштираётгани акс этган видео тарқалди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: