23:25 | 14.09.24

                       

«Inbazar» дўкони ходими ёш ишчини уриб, ҳақорат қилди

«Inbazar» дўкони ходими ишдаги хатоси туфайли ёш ишчини уриб, ҳақорат қилди (видео).

Тошкентдаги «Inbazar» дўконида ёш ишчини урган ва ҳақорат қилган ходимга маъмурий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ хабар берди.

Маълумотларга кўра, 13 сентябрь куни Сергели туманида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ишловчи 2001 йилда туғилган Б.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида бирга ишловчи 2006 йилда туғилган М.Т.ни урган. Ушбу ҳолат савдо мажмуасининг бошқа ходими – 1998 йилда туғилган Х.Э. томонидан видеотасвирга олинган. Бироқ, фуқаро М.Т. мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилмаган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси («Майда безорилик») аломатлари билан ҳужжат расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судига юборилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: