16:14 | 15.09.24
Болгарияга ишлашга борган ўзбекистонлик эркак масжид яқинида барча ҳужжатлари ва пулларини ўғирлатди.
Болгарияга ишлашга бориб хужжатлари ва пулларини ўғирлатган яна бир фуқаро Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош консулхонага 30 ёшли фуқаро Истанбулда пулсиз ва хужжатсиз қийин аҳволда қолгани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, шу йилнинг сентябр ойида юртдошимиз Болгариядан Туркияга учиб келган, ва шу куннинг ўзида Фотиҳ туманида «Султон Аҳмат» жомеъ масжиди яқинида сумкасини ўғирлатиб қўйган. Бош консулхона фуқарога ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб вақтинча Туркияда яшаши учун бошпана билан таъминлаган.
Шу билан бирга «Uzbekistan airways» АЖ Истанбул ваколатхонаси ва ватандошлар ҳомийлиги ёрдамида эркакка авиа чипта харид қилиниб Ўзбекистонга қайтарилди.
«Фуқаромизнинг юртимизга қайтиши учун иштирок этган барчага кўрсатган беғараз ёрдамлари учун миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: