11:44 | 16.09.24

                       

Туркиядаги фабрикада портлаш содир бўлди

Туркияда фабрика портлаб кетди. Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси жабрланганлар ҳақида маълумот берди (видео).

Туркиянинг Сакаря вилоятида жойлашган фабрикада портлаш содир бўлди. Бош консулхона ахборот хизмати жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, 15 сентябрь куни Сакарянинг Ҳендек туманида жойлашган Оба макарон фабрикасида техноген авария натижасида портлаш содир бўлиб, ёнғин юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ем силослари жойлашган ҳудудда бошланган. Фабрикада ишлаган 27 нафар ишчи жароҳатланиб, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Воқеа юзасидан Ҳендек туман прокуратураси томонидан суриштирув бошланган. Мазкур фожиада жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: