12:51 | 16.09.24

                       

Inbazar асосчисига нисбатан терговга қадар текширув бошланди

Inbazar асосчиси Омадбек Ҳолматовга нисбатан терговга қадар текширув бошланди.

Inbazar асосчиси зўравонлик қилаётгани акс этган ҳолатлар эски бўлиб, ҳеч ким ариза билан мурожаат қилмаган. Айни вақтда пойтахт ИИББ терговга қадар текширув бошлаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Bugun.uz га хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолардаги ҳолатлар эски бўлиб, муқаддам ҳеч ким ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилмаган. Ҳозир видеода акс этган шахсларнинг шахси аниқланиб, текширув ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи йирик савдо марказларидан бири бўлмиш Inbazar’нинг Сергели туманидаги савдо маркази масъули Меҳрож исмли ходимини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Кўп ўтмай тармоқ раҳбари видеомурожаат қилиб, зўравонга жазо кўрилишини айтиб чиқди.

Шундан сўнг, раҳбарнинг ўзи ишчиларига зўравонлик қилгани, калтаклагани акс этган видеолар ҳам тарқалди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: