18:33 | 15.09.24
Ташкил этилганига 5 йил бўлган бош бошқарма тугатилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди.
Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Бош бошқармага тегишли бино ва иншоотлар, автотранспорт воситалари ҳамда товар-моддий активларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, Тошкент вилояти ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилишини таъминлайди.
Тугатилаётган штат бирликлари ҳисобидан 20 та штат бирликлари ва иш ҳақи харажатлари учун талаб этиладиган маблағлар Чирчиқ шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ўтказилади.
Шунингдек, Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳам ихчамлаштирилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра,Урганч ободонлаштириш бошқармасининг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалининг қайта шакллантирилади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Шовот» маданият ва истироҳат боги» давлат унитар корхонасини Шовот канали ҳудудларини ободонлаштириш участкаси сифатида Урганч ободонлаштириш бошқармасига қўшиб юборилади.
Урганч ободонлаштириш бошқармаси «Шовот» маданият ва истироҳат боги» ДУКнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Маълумот учун Вазирлар Маҳкамаси 21.11.2019 йилдаги «Тошкент вилоятида ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилган. Унга кўра, Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси ташкил этилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: