23:21 | 07.09.24

                       

Андижонда олимпия спорт мактаби ёниб кетди

Андижонда олимпия спорт мактаби ёниб кетди (видео).

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги Шаҳрихон спорт мактабида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, 7 сентябрь куни соат 09:40 да Шаҳрихон тумани, «Бувайдо» МФЙ, Чинобод кўчасида жойлашган БЎСМнинг ҳозирда фойдаланмай келинаётган ёрдамчи биносида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Соат 09:44 да айтилган манзилга ёнғин қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 09:46 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган. Ҳодиса натижасида асосий ўқув биносидан алоҳида бўлган ёрдамчи бинонинг жиҳозлари қисман ёниб зарарланган. Ушбу бино фойдаланишда бўлмаган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин содир бўлиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: