16:21 | 07.09.24

                       

Роза Қўзиева иккинчи бор Паралимпия ўйинларида кумуш медаль олди

Паралимпия 2024. Ўзбекистон ҳисобига яна битта медаль қўшилди.

Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақанинг пара пауэрлифтинг баҳсларида -73 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Роза Қўзиева 147 кг тошни ўзига бўйсундирди ва кумуш медалга сазовор бўлди.

Қайд этиш лозимки, Роза баҳслар давомида икки маротаба паралимпия ўйинлари рекордини янгилашга ҳам улгурди. Лекин бразилиялик Мариана ДъАндреа 148 кг натижа билан якунда энг яхши натижани кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.

Маълумот учун, Роза Қўзиева Токио Олимпиадасида ҳам кумуш медалга сазовор бўлганди. Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг кумуш медаллари 9 тага етди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: