23:31 | 06.09.24
Жиззахда ўзини банк ходими деб таништирган эркак бировнинг номига 20 млн сўм онлайн кредит олди.
Жиззах вилоятида яшовчи аёл М.С. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 20 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилоятида яшовчи Р.А. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, гумонланувчи Р.А., жабрланувчи аёл М.С.га қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништирган ва сохта ҳавола юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритган. Унинг номидан мобил илова ёрдамида рўйхатдан ўтиб, 20 млн сўм онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: