7:07 | 07.09.24

                       

Ўқиш учун чет элга кетган ўзбекистонликлар сони очиқланди

Ўқиш учун чет элга кетган ўзбекистонликлар сони очиқланди. Энг кўп талабалар Тожикистонга кетган.

Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони маълум қилинди.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилнинг январь июль ойларида жами 21,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган. Жорий йилнинг январь июль ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Тожикистон — 10 497 нафар;
  • Россия — 3 891 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 2 211 нафар;
  • Туркия — 1 240 нафар;
  • Жанубий Корея — 1 063 нафар;
  • Қозоғистон — 874 нафар;
  • Буюк Британия — 423 нафар;
  • Хитой — 337 нафар;
  • Германия — 209 нафар;
  • АҚШ — 192 нафар;
  • бошқа давлатлар — 720 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: