11:17 | 08.12.23
ИИВ Киберхавфсизлик маркази расмий изоҳ берди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Абдулла Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалди.
ИИВ Киберхавфсизлик марказига кўра, уларнинг видеоёзувларига ишлов берилиб, аудиоёзувлар сохталаштирилиши орқали ёлғон хабар тарқатилган. Унда интернет фойдаланувчиларига тез фурсатда мўмай даромад олиши ваъда қилинган.
«Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш учун уларнинг расмий манбалари орқали қайта текшириб кўришларингизни тавсия этамиз» дейилган марказ хабарида.
Шунингдек, келиб чиқиши асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмановнинг фотосидан ҳам фирибгарлик йўлида фойдаланилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: