19:52 | 07.09.24

                       

Ўзбекистонда аёл шифокорлар қанчалиги маълум бўлди

Ўзбекистонда аёл шифокорлар қанчалиги маълум бўлди. Бир йил ичида аёл шифокорлар умуман кўпаймаган.

2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча мутахассисликдаги аёл шифокорларнинг умумий сони 49,6 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.

Ушбу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 5,3 минг нафарга кўпайган.

Аёл шифокорлар (барча мутахассисликдаги) сони:

  • 2019 йил — 44,3 минг киши;
  • 2020 йил — 44,4 минг киши;
  • 2021 йил — 44,3 минг киши;
  • 2022 йил — 47,9 минг киши;
  • 2023 йил — 49,6 минг кишини ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда эркаклар ва аёлларнинг умумий сони ҳақида маълумот берилган эди. Бундан ташқари, 3 ойда қанча чақалоқ туғилгани айтилган. Унга кўра, ўғил болалар туғилиши қиз болаларга қараганда кўп.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: