21:17 | 07.09.24

                       

Кичик тадбиркорлик субъектларининг экспорт ҳажми қарийб 4 млрд доллар бўлди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг ярмида кичик тадбиркорлик субъектларининг экспорт ҳажми қарийб 4 млрд долларга етди.

2024 йилнинг январь июнь ойларида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 3,8 млрд АҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 28,9 % ни ташкил этган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар қилди.

Ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп улуши қуйидаги кўринишда:

  • Сурхондарё вилоятида – 84,9 фоиз;
  • Сирдарё вилоятида – 61,3 фоиз;
  • Фарғона вилоятида – 57,7 фоиз;
  • Хоразм вилоятида – 57,5 фоиз;
  • Бухоро вилоятида – 50,5 фоиз;
  • Жиззах вилоятида – 50,2 фоизни ташкил этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: