23:04 | 07.09.24

                       

Ўзбекистоннинг медаллари сони 26 та бўлди

Паралимпия 2024. Ўзбекистоннинг медаллари сони 26 та бўлди.

Хитой миллий жамоаси Париж-2024 Паралимпия ўйинларида муддатидан аввал ғалаба қозонди.

Терма жамоа спортчилари 201 та медал, жумладан, 90 та олтин, 66 та кумуш ва 45 та бронза медалини қўлга киритди. Иккинчи ўринни 110 та медал – 45 та олтин, 38 та кумуш ва 27 та бронзага эга Британия терма жамоаси эгаллаб турибди. Мусобақа 8 сентябр куни якунланса-да, британияликлар Хитойга етиб олиш имкониятига эга эмас.

Ўзбекистон делегацияси эса 26 та медаль билан 13 ўринни эгаллади. Умумжамоа ҳисобида 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза медаль бор.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: