14:00 | 26.12.23
Улардан бири 5 кишига ЙҲХБдаги таниши орқали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида фуқаро Ш.А. 5 нафар фуқарога, ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида фуқаро Ҳ.И. фуқаро М.Ф.нинг ишончга кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 400 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада «права» олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: