15:52 | 22.11.23
У тўрт нафар фуқарога танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини айтган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар беришича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини пора эвазига олиб беришни ваъда қилган шахс ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. тўрт нафар фуқарога танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига фуқаро М.Ю.дан 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Навоий, Сирдарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида «права» олиб беришни ваъда қилганлар ушлангани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: