17:57 | 13.07.24

                       

Иқлимшунос Ўзбекистонда аномал иссиқ кузатилганини рад этди

Иқлимшунос Ўзбекистонда аномал иссиқ кузатилганини рад этди. Аввалроқ «Ўзтермийўлйўловчи» Аномал иссиқ сабаб поездда кондиционер ишламаётганини айтган эди.

Ижтимоий тармоқларда ўзбек юлдузлари томонидан йўловчи поездларида кондиционер тизими ишламаётгани танқид қилинди. «Ўзтермийўлйўловчи» ҳолатга муносабат билдириб, бунга аномал иссиқ ҳаво ҳарорати сабаб бўлганини айтди.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов эса йил бошидан буён Ўзбекистонда ҳали аномал иссиқлик кузатилмагани ва «Ўзгидромет» ҳам бу борада ҳали огоҳлантириш хабари эълон қилмаганини билдирди.

«Айтмоқчи, ‘Ўзтемирйўлйўловчи’ АЖ ўзининг темир йўл вагонларида совитиш тизимининг яхши ишламаётгани билан боғлиқ ‘узр’ли расмий баёнотига республикада аномал иссиқлик кузатилганини асос қилиб кўрсатибди.

Қизиғи эса йил бошидан буён Ўзбекистонда ҳали аномал иссиқлик кузатилгани йўқ ва Ўзгидромет ҳам бу борада ҳалигача огоҳлантириш хабари эълон қилганича йўқ», дейди иқлимшунос.