21:58 | 29.12.23
Bugun.uz туманнинг аввалги ҳокими Серобиддин Исмоилов ноқонуний қарорлар чиқариб, ер майдонларини талон-торож қилинишига йўл қўйгани ортидан қамоққа олингани ҳақида хабар берганди.
Андижон вилоятининг Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга кўра, Элёрбек Раҳматиллаевич Каримов туманнинг янги раҳбари сифатида иш бошлайди. Каримов 1986 йилда Избоскан туманида туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар Элёрбек Каримов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи (в.в.б) лавозимида фаолият юритаётган эди.
Аввалроқ, туманнинг аввалги ҳокими Серобиддин Исмоилов ноқонуний қарорлар чиқариб, ер майдонларини талон-торож қилинишига йўл қўйганлиги ортидан қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: