12:41 | 18.12.23

                       

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Таътил кейинги йилнинг 10 январигача давом этиши аниқ бўлди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабр, қишки таътилнинг илк куни 28 декабр саналади.

Таътил 2024 йил 10 январгача (14 кун) давом этади. III чорак дарслари эса 2024 йил 11 январдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зангиота туманидаги мактаб ўқувчиси одамларни ис газидан огоҳлантирувчи қурилма яратгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдаги «Темурбеклар мактаби»га 2024-2025 ўқув йилидан қизлар ҳам қабул қилиниши маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: