15:31 | 17.11.23 740

Мактаб ўқувчиси одамларни ис газидан огоҳлантирувчи қурилма яратди

Қурилма газ, олов ёки ёнғин хавфи пайдо бўлганда, уй эгаларини огоҳлантириб, ўт ўчирувчиларга ҳудуддан геолокация юборади.

Уч йилдан буён «Баркамол авлод» болалар мактабининг робототехника тўгараги аъзо бўлган Озодбек Ҳошимов одамларни газ, олов ва тутундан огоҳлантирувчи қурилмани яратган.

Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати

У Зангиота туманидаги 6-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.

Озодбек одамларни ис газидан огоҳлантирувчи қурилмани ихтиро қилиш ғояси ўзида қандай туғилганини гапириб берди:

«Қиш мавсуми эди. Одамлар ис газидан вафот этди деган машъум хабарларни ОАВ орқали ўқиб, эшитганимда, бунинг олдини олиш керак деган ўй келди ва бунинг ортидан мана шу ихтирони яратиш ғояси туғилди. Агар ушбу ихтиро тегишли хизматлар билан интеграция қилинса, албатта бундай бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинишига ишонаман», – деди Озодбек.

Қурилма ёнғин хавфи юзага келганда, уй эгаларини огоҳлантириш билан бирга ўт ўчирувчиларга хавф юзага келган жойдан геолокация ва СМС хабарнома юборади. Ҳозирда Озодбекнинг ихтиросини патентлаш жараёни кечмоқда.

Озодбекка ушбу ихтирони яратишда тўгарак раҳбари Камолиддин Абдуқаҳҳоров бошчилик қилган. 22 ёшда бўлган устоз 2019 йилдан буён Шайхонтоҳур туман «Баркамол авлод» болалар мактабида тўгаракка раҳбарлик қилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон ва АҚШ олимлари вилт касаллигига чидамли янги пахта навини яратгани хабар қилинганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 282
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1920
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2650
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 611
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 833
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 786