15:11 | 28.06.24

                       

Марғилонда гиёҳванд модда сотган 16 ёшли қиз қамалди

Марғилонда гиёҳванд модда сотган 16 ёшли қиз қамалди. Унга озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо берилган.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида гиёҳванд модда сотган 2007 йилда туғилган қиз қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилоят судлари ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 17 январь куни соат 14:00 ларда, Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан «Назорат харид» тадбири ўтказилган. Унда 2007 йилда туғилган вояга етмаган К.Ш ўзи яшайдиган уй олдида «махсус харидор»га 6,26 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини 1 миллион сўмга сотган вақтида гашиш гиёҳвандлик моддаси ва 1 миллион сўм тадбирда ишлатилган пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Суд Ш.К.га нисбатан  белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо яъни 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Тайинланган жазони тарбия колонияларида ўташи белгиланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: