15:50 | 08.12.23

                       

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Қамоққа олинганлардан бири «Меҳрик» лақаби билан танилган.

Навоий вилоятида олиб борилаётган ИИВ ҳамда бошқа давлат органларининг «Долзарб қирқ кунлик» тезкор-профилактик тадбирларида «Меҳрик» лақаби билан танилган, 1991 йилда туғилган Меҳриддин Аллаёров ва 1995 йилда туғилган Умид Тураев ҳамда уларнинг 8 нафар жиноий шериклари, жами 10 киши ушланди.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ушбу шахсларга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари учун Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, улар қамоққа олинган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ ушбу шахслардан жабрланган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан вилоят ИИБнинг 79-229-50-22, 79-229-50-23 телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраб, маълумот тақдим этганларнинг шахси сир сақланишини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинганди. Кейин эса унинг қўлга олингани бўйича маълумот берилди. Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди. Шунингдек, «Салимбойвачча» ҳам қўлга олиниб, унга нисбатан терговга қадар текширув бошланди. Бундан ташқари, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида «тозалаш» ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Тошкентдаги «тозалаш» операцияларида яна 10 киши қўлга олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: