14:25 | 01.12.23

                       

Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинди

Ўзбекистон бўйлаб 24 соат ичида жиноий гуруҳларнинг 200 га яқин аъзоси қўлга олинган, уларнинг орасида мафия бошлиқлари ҳам бор.

Bugun.uz’нинг манбалари маълум қилишича, Ўзбекистон махсус хизмати томонидан бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган йирик операция давомида турли жиноий гуруҳларнинг юзлаб оддий ва юқори мартабали аъзолари, жумладан, «криминал авторитет»лар панжара ортига жойлаштирилган.

Хусусан, Ўзбекистон жиноят олами етакчиси деб қараладиган, «Вор в законе» Бахти Ташкентский, шунингдек, унга яқин одамлар ҳам қўлга олинган.

Мазкур рейдлар «Ҳумо» аренасидаги тартибсизликлар фонида Тошкентдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: