11:17 | 20.05.24

                       

Россияда вояга етмаган болаларга жинсий зўравонлик қилган ўзбекистонлик эркак ушланди

Россияда вояга етмаган болаларга жинсий зўравонлик қилган ўзбекистонлик эркак ушланди. У 11-14 ёшли ўғил ва қизларга шаҳвоний ҳаракатлар қилган.

Канскда вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик қилган 33 ёшли эркак ушланди. Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия Республикаси бўйича Бош тергов бошқармаси жиноятчи ўзбекистон фуқароси эканини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, у Россия Жиноят кодексининг 132-моддаси (жабрланувчининг ночор ҳолатидан фойдаланган ҳолда 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилиш) 4-қисмининг «б» банди ҳамда 135-моддаси (бузуқ ҳаракатлар) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи 17 май куни маст ҳолда Канск шаҳрида ўзининг жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида 11-14 ёшли қизлар ҳамда 13 ёшли ўғил болаларга нисбатан номақбул ва жинсий характердаги ҳаракатлар содир этган. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида эркак Канск шаҳрида қўлга олиниб, Россия ҳудудида ноқонуний юрганлиги аниқланган.

Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: