10:28 | 17.05.24
Мирзиёев Тўқаевни туғилган куни билан табриклади. Икки давлат раҳбарлари кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтиришга доир долзарб масалаларни кўриб чиқди.
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Қозоғистон Президентини 17 май куни таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қозоғистон кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтиришга доир долзарб масалаларни кўриб чиқдилар. Хива шаҳрида бўлиб ўтган амалий учрашувдаги келишувларнинг амалга оширилиши ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаларининг янги портфелини шакллантириш, бизнес ва ҳудудларни жалб қилган ҳолда саноат, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги кооперацияни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: