14:12 | 17.05.24
Ўзбекистонда портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш ва ташишга доир рухсатномаларни электрон тизим орқали расмийлаштириш жорий этилади.
Ички ишлар вазирлиги “Қурол ва портловчи материаллар муомаласи соҳасида давлат хизматлари кўрсатилишини электрон тартибга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласига доир лицензия ва рухсатномаларни;
- портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобил ва темир йўл транспортида ташишга доир рухсатномаларни жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича махсус электрон тизим орқали расмийлаштиришни жорий этиш;
- фуқаровий ва хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари ҳамда портловчи материалларнинг муомаласи соҳаларида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин», — дейилади лойиҳада.
Ҳужжат лойиҳаси билан киритилаётган қўшимчалардан бирига кўра, агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори бу ҳақда лицензияловчи органни «Лицензия» АТ ёки ЕИДXP орқали электрон шаклда хабардор қилади. Бунда, лицензия «Лицензия» АТ ёки ЕИДXP орқали автоматик равишда расмийлаштирилади ва талабгор ушбу низомда назарда тутилган тартибда давлат божини тўлаганидан сўнг лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек, лицензия талабгорининг лицензияни олишни кутишга розилигини билдириши, унинг кейинчалик лицензияловчи органни хабардор этиш орқали фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини чекламайди.
Лойиҳанинг қабул қилиниши:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: