11:33 | 20.05.24

                       

Саудия Арабистони қироли касалхонага ётқизилди

Саудия Арабистони қироли касалхонага ётқизилди. Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд пневмонияга чалингани аниқланди.

Саудия Арабистони қироли, 88 ёшли қирол Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд пневмонияга чалиниб, касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда SPА ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, унга Жидда шаҳридаги шифохонада шундай ташхис қўйилган, у юқори иситма ва бўғимлардаги оғриқлар туфайли текширув учун 19 май куни касалхонага ётқизилган.

«Икки муқаддас даргоҳ қўриқчиси Жидда шаҳридаги “Ас-Салом” қироллик клиникасида тиббий кўрикдан ўтди, унда пневмония борлиги аниқланди ва шифокорлар яллиғланишни тўхтатиш учун қирол антибиотик терапиясини олиши кераклигига қарор қилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд тана ҳарорати кўтарилиши сабабли шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

«Жаноб ҳазратларига бугун, якшанба куни Жиддадаги ‘Ас-Салам Палаc’ клиникасида тиббий кўрикдан ўтишига қарор қилинди. Чунки у юқори ҳарорат ва бўғимлардаги оғриқдан азият чекмоқда», — дейилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни қатор оммавий ахборот воситаларида Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмонга суиқасд уюштирилгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалди. Интернетда ёнаётган машина видеоси эълон қилинган бўлиб, унда бин Салмонни йўқ қилишга уриниш чоғида портлатилган валиаҳд шаҳзода карвонидаги машиналардан бири кўрсатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: