16:45 | 17.05.24
«Ўзгидромет» ҳафта охирида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.
Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати жума куни кундузи +25/+30 даража атрофида бўлади. Шанба куни эса +22/+27 даражагача, якшанба куни +17/+22 даражагача пасаяди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: