16:45 | 20.05.24

                       

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фақат Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 20 май куни куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин.

23—24 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Ушбу кунларда ҳарорат кўтарилади ва ҳафтанинг ўртасига келиб 24-29 даража, жанубда 30-32 даражага етади.

22—23 май кунлари чўл ҳудудларда, 24 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 20—24 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши сақланиб туради.

Тошкентда 20 май куни куннинг биринчи ярмида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 22-24 даража бўлади. 21—22 майда ёғингарчилик кутилмайди. 23 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 25-27 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: