14:12 | 20.05.24

                       

Самарқандда ака синглисига севги изҳор қилган ўқувчини самосуд қилди

Самарқандда ака синглисига севги изҳор қилган ўқувчини самосуд қилди. У йигитнинг сочи ва қошини қайчида кесиб ташлаб, калтклаган.

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманидаги мактаб ўқувчиси 30 ёшли эркак томонидан «самосуд» қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганиб, ўз назоратига олди.

Маълумотларга кўра, 16 май куни Паст Дарғом тумани ИИБга 2009 йилда туғилган Б.С. тан жароҳати олгани тўғрисида унинг онаси Ж.И. дан ариза келиб тушган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, вояга етмаган Б.С. 20-мактабнинг 9-синфида таълим олиши, у шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси бўлган қиз Қ.А.га севишини айтган. Сўнг қизнинг акаси А.Қ. ҳолатдан хабар топиб, 15 май куни болани ўз уйига олиб кириб, унга тан жароҳати етказган. Шунингдек, А.Қ. йигитнинг сочи ва қошини қайчи билан қирқиб, уйидан чиқариб юборган.

Мазкур воқеа юзасидан 19 май куни Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: