12:12 | 17.05.24
«Ўзбекистон темир йўллари» вагон кузатучиси бировнинг бизнес-классдаги ўрнини сотиб юборганига муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда 16 май куни ҳаракатланаётган Тошкент – Андижон йўналишидаги 62-поездда вагон кузатувчининг коррупцияга оид хатти-ҳаракатлари ҳақида маълумот тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати раддия берди.
Маълумотларга кўра, ушбу поезднинг вагон кузатувчиси маълум бир ҳақ эвазига йўловчи Г.Мардоновани бизнес-классга, йўловчи А.Мукҳаммаджонов ўрнига ўтказган. Йўловчи А.Мукҳаммаджонов эса, шикоят билдириб, ўз ўринни беришни талаб қилган.
«Бизнес-класс вагонидаги 23-24-25 ўринларни йўловчилар онлайн сотиб олгани ҳақида хабар берамиз. Хусусан, бизнес-класс вагонида 25-ўринни йўловчи А.Муҳаммаджонов сотиб олди, аммо у тез орада чиптани онлайн тартибда қайтариб олиб, эконом-класс вагонида 49-ўринни эгаллади. Ўз навбатида, йўловчи Г.Мардонова бизнес-классдаги 25-ўринга кассада чипта сотиб олди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тарқатилган маълумотлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Вагон кузатувчиси ҳеч қандай коррупцияга йўл қўймади ва йўловчилар қонуний равишда сотиб олинган жойларида бўлишди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: