16:45 | 28.06.24

                       

Ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллаштирилади

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган ёшларга чет тилидан имтиҳон топшириш енгиллаштирилади.

Чет тили бўйича миллий сертификат (CEFR) олишда қўлда ёзиш имконияти бўлмаганларга компьютерда имтиҳон топшириш шароити яратилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ёшлар халқаро олимпиадаларни назарий қисмида ҳар доим юқори натижаларга эришади. Лекин, лаборатория машқларини бажаришда амалий кўникмалар кам бўлгани учун пастроқ балл оляпти.

Энди, Президент мактаблари агентлиги қошида «Олимпиадаларга тайёрлаш маркази» очилиб, махсус лабораториялар билан жиҳозланади. Халқаро олимпиадада қатнашувчи терма жамоа режа асосида ушбу марказда тайёргарлик кўради.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: