10:25 | 08.07.24

                       

Ўзбекистонда 5 ойда қанча фуқарога пенсия тайинлангани очиқланди

Ўзбекистонда 5 ойда қанча фуқарога пенсия тайинлангани очиқланди. Уларнинг 14 388 нафарини ногиронлик пенсияси ташкил қилади.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати 2024 йилнинг январь-май ойларида янги тайинланган пенсиялар бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг январь-май ойларида 124 184 нафар фуқарога янги пенсиялар тайинланган.

Шундан:

  • 102 610 нафар фуқароларга ёшга доир пенсия;
  • 14 388 нафар фуқароларга ногиронлик пенсияси;
  • 7 186 та оилага боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ташкил қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: