17:11 | 28.06.24

                       

Ўзбекистонда айрим ўқувчилар олийгоҳга имтиҳонсиз қабул қилинади

Ўзбекистонда айрим ўқувчилар олийгоҳга имтиҳонсиз қабул қилинади. SAT имтиҳонидан юқори балл олганлар олийгоҳларга грантга қабул қилинади.

Ўзбекистонда янги ўқув йилидан олийгоҳлар қошидаги жами 73 та академик лицейда тажриба тарзида «Халқаро бакалавриат» ва А-level дастурлари жорий қилинади.

Маълумотларга кўра, бу дастурлар асосида сертификат олган ўқувчилар ўша олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади.

Президентнинг қайд этишича, ёшлар хорижий олийгоҳларда ўқиш учун математика, инглиз тили ва илмий фикрлаш бўйича SAT имтиҳонини топширмоқда. Бу тестларда 75 фоиздан юқори натижа кўрсатган ўқувчилар чет элни энг нуфузли олийгоҳларига грант ютяпти.

«Энди бундай ёшларни ўзимизни олийгоҳларга ҳам грантга қабул қиламиз» — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: