14:07 | 07.10.24

                       

Ўзбекистонда гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзгартишлар гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларини Интернет орқали тарқатганлик учун жазони кучайтиришни ўз ичига олади.

Президент томонидан имзоланган янги қонунга мувофиқ Жиноят кодекси, ЖПК ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди. Бу ўзгартиришлар гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет орқали тарқатганлик учун жазони кучайтиришни ўз ичига олади.

Наркотикларни қонунга хилоф равишда сақлаш, ташиш ёки жўнатганлик учун маъмурий ва жиноий жазо чоралари жорий этилди. Улар орасида БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима, 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш каби чоралар бор.

Қайд этилишича, қонун наркотиклар тарқатилишига қарши қатъий курашишга қаратилган бўлиб, жамиятда хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: