18:10 | 19.10.22

                       

Ўзбекистонда «Яшил макон» доирасида «долзарб 40 кунлик» тадбири бошланади

Мазкур тадбир 1 декабрга қадар давом этади

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил 20 октябрдан «долзарб 40 кунлик» тадбири бошланади. Бу ҳақда Экология қўмитаси «Bugun.uz»га хабар берди.

Шавкат Мирзиёев раислигида 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилганди.

Давлат раҳбари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2022 йил якунигача 75 миллион дона, 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчат экиш вазифасини қўйди. Шунингдек, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди.

«Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим», — деди президент.

Шу билан бирга, куз мавсумида кам таъминланган 500 минг хонадонга 10 тупдан мевали дарахтлар кўчати бепул тарқатилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: