7:39 | 16.05.24

                       

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳатга чиқаётгани айтилди

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳатга чиқаётгани айтилди. Ўзбекистонлик туристлар йилнинг мос даври билан солиштирганда қарийб 41 фоизга ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида қарийб 1,3 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 365,6 минг нафарга ёки 40,7 фоизга ошган.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:

  • Қирғиз Респ. — 559,1 минг нафар;
  • Тожикистон — 260,8 минг нафар;
  • Қозоғистон — 184,1 минг нафар;
  • Саудия Арабистони — 70,6 минг нафар;
  • Россия — 50,3 минг нафар;
  • БАА — 38,5 минг нафар;
  • Туркия — 34,4 минг нафар;
  • Қувайт — 13,8 минг нафар;
  • Миср — 8,2 минг нафар;
  • Таиланд — 6,2 минг нафар;
  • Бошқалар — 37,1 минг нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: