10:19 | 14.10.24

                       

Ўзбекистонликлар учун хорижда 154 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари мавжуд

Ўзбекистонликлар учун хорижда 154 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари мавжуд. Бўш иш ўринлари учун номзодлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари орқали ёки тўғридан-тўғри мурожаат амалга ошириши мумкин.

Ўзбекистонликлар учун хорижда тиббиёт, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда 154 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари мавжуд. Бу ҳақда 11 октябрь куни ўтказилган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

  • Германия: 25 та иш берувчи ташкилот билан 60 минг фуқарони тиббиёт, ҳайдовчилик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ишга қабул қилиш бўйича келишувга эришилган. Уларнинг ўртача ойлик маоши 2100 АҚШ долларини ташкил қилади.
  • Буюк Британия: 10 минг фуқаро тиббиёт соҳаси бўйича, 3 минг фуқаро эса мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун ишга талаб қилинмоқда. Иш ҳақи ўртача 2500 АҚШ долларига тенг.
  • Литва, Латвия, Польша, Болгария ва Европанинг бошқа давлатлари: 26 мингдан ортиқ фуқарони юк автомобили ҳайдовчиси, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳаларига юбориш режалаштирилмоқда. Уларнинг маоши ўртача 1400 АҚШ доллари.
  • Жанубий Корея: 13 700 иш ўрнига квота олинган, жумладан ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида. Ойлик иш ҳақи 2000 АҚШ долларига тенг.

Ушбу бўш иш ўринлари учун номзодлар хорижий тилларни билиши ва малакага эга бўлиши лозим. Мурожаатлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари орқали ёки тўғридан-тўғри амалга оширилиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: