17:27 | 12.11.24

                       

Паркентда бедарак йўқолган аёл жасади топилди

Паркентда тунда уйидан чиқиб кетган 23 ёшли аёлнинг жасади 4 кун ўтиб каналдан топилди. Унинг турмуш ўртоғи рафиқасини топишда ёрдам сўраб, ИИБга мурожаат қилган.

Тошкент вилояти Паркент туманида бедарак йўқолган аёл жасади топилди. Бош прокуратура ушбу маълумотни Bugun.uz’га тасдиқлади.

Паркент туман ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, туманнинг Т.Ризаев маҳалласида яшовчи Н.О. 6 ноябрь куни туман ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилди. Унда у турмуш ўртоғи, 2001 йил 30 декабрда туғилган Ҳ.О. тунда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини маълум қилиб, уни қидиришда амалий ёрдам сўраган.

Терговга қадар текширув жараёни давомида, 2024 йил 10 ноябрь куни Ҳ.О.нинг жасади Юқоричирчиқ туманидаги Янгибозор шаҳарчаси «Маърифат» маҳалласидан оқиб ўтувчи Қорасув каналида топилди. Айни пайтда туман прокуратураси томонидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: